Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Татаристон пойтахтига келди. «Қозон» халқаро аэропортида уни республика президенти Рустам Минниханов кутиб олди. Бу ҳақда «Бизнес Online» хабар бермоқда.
Абдулла Арипов 26 май, жума куни МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилиши доирасидаги тадбирларда иштирок этади.
Йиғилиш кун тартибидан МДҲ давлатлари инновацион ҳамкорлиги дастурининг бажарилиши, контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва тарқатишга қарши кураш бўйича келишув, интеллектуал мулқ ҳуқуқий ҳимояси бўйича давлатлараро кенгаш тузиш, шунингдек, МДҲ мамлакатлари ҳудудида уюшган жиноятчилик ва жиноятчиликнинг бошқа хавфли турларига қарши курашни мувофиқлаштириш бюроси ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритиш каби масалалар ўрин олган.
Изоҳ (0)