Россия ва Қозоғистон Россия нефтини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга етказиш масалаларини муҳокама қилди, деб ёзади UzDaily. Масала Россия энергетика вазири Александр Новак ва Қозоғистон энергетика вазири Канат Бозумбаев ўртасидаги музокаралар чоғида муҳокама қилинди.
Нашр эслатишича, 2017 йилнинг 4 апрелида Россия энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» МХК ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланган эди. Ҳужжат Қозоғистон вакиллари иштирокида икки томонлама ишчи гуруҳлар тузилишини кўзда тутади.
Айни пайтда томонлар Россиядан Ўзбекистонга Қозоғистон орқали транзит билан нефть етказиб бериш механизмини амалга ошириш вариантларини ўрганишга киришди.
Изоҳ (0)