Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Matiz’нинг темир панжарага урилиши оқибатида йўловчилардан бири ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ расмий сайти хабар бермоқда.
«23 май куни тахминан соат 16:30 да ҳайдовчи Холматов Шерзод Matiz русумли автоуловни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Нурафшон кўчаси бўйлаб бошқариб келиб, бошқарувни йўқотган ҳолда йўл четига чиқиб кетган ва катта тезликда пиёдалар йўлаги темир панжара устунига тўқнашган. Йўл транспорт ҳодисаси натижасида автоуловнинг уч нафар йўловчилари турли хил даражадаги тан жароҳатлари олган ва уларнинг бири шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган», — дейилади хабарда.
Ҳолат юзасидан ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситасини фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)