25 майнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари бекор қилинади. Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб биринчи марта ишга жойлаштирилган ходимларга қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчалари берилиши тўхтатилади.
2. Ўзбекистон ва Туркия учта соҳа бўйича йирик келишувга эришди. Йиғилиш Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Рустам Азимов ва Туркия бош вазири ўринбосари Йилдирим Туғрул Туркеш иштирокида бўлиб ўтди.
3. «Ахборот», «Давр» ва «Пойтахт» янгиликлар дастурлари ёпилади. Барча янгиликлар дастурлари янги очиладиган «Ўзбекистон 24» кеча-ю кундуз ахборот телеканали орқали трансляция қилинади.
4. Видео: Тошкентда аёл ўзини машина тагига ташлашга уринди. Бу — бир ҳафта ичида юз берган иккинчи шундай ҳолат.
5. Тошкент манзаралари: Дўл аралаш ёмғир, дарахтлар остида қолган машиналар. Ёмғир ва шамол унча узоқ давом этмаган, бироқ шунинг ўзи кўчаларнинг сувга тўлиши, автомобилларнинг дарахт шохлари остида қолиши учун етарли бўлган.
Изоҳ (0)