Сурия осмонида Россия қирувчиси АҚШ ёқилғи қуювчи самолётини ушлаб қолди. Россияликларнинг бу ҳаракати Пентагон томонидан нопрофессионал деб баҳоланди. Бу ҳақда АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Яқин Шарқ ва Жануби-Ғарбий Осиёдаги қўмондони генерал-лейтенант Жеффри Харригиан журналистлар билан ўтказилган брифинг чоғида баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Сурияда бир воқеа бўлди, у пайти Россия бизнинг самолётимизни ушлаб қолди, мен бу ҳаракатни нопрофессионал дея баҳолаган бўлардим. Биз Россия томони билан боғландик ва хавотиримизни билдирдик, улар тўғри қабул қилиб, ушбу конкрет воқеа учун кечирим сўради», — таъкидлади ҳарбий амалдор.
У воқеада Су-22 ёки Су-30 қирувчиси иштирок этганини қўшимча қилиб ўтди.
Воқеа қачон бўлиб ўтганини Харригиан аниқлаштирмади.
Изоҳ (0)