Ўзбекистоннинг икки клуби гуруҳ босқичида қолиб кетган Осиё Чемпионлар лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашувлари бўлиб ўтди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов ҳаракат қиладиган «Шанхай СИПГ» футбол клуби чорак финал йўлида Хитойнинг бошқа бир вакили «Жиангсу» билан тўқнаш келиб қолганди. Томонларнинг Шанхайда ўтган биринчи учрашувида Андре Виллаш-Боаш шогирдлари иродали ғалабани қўлга киритди.
Ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Кейинроқ Халк ва Одил Аҳмедов томонидан урилган голлар жавоб ўйини олдидан «Шанхай СИПГ» имкониятларини ошириб берди. Такрорий учрашув 31 май куни «Жиангсу» майдонида бўлиб ўтади.
Осиё Чемпионлар лигаси 1/8 финал 24 май, чоршанба
Изоҳ (0)