Нью-Йорк шаҳрининг Бруклин туманидаги Вильямсбург даҳасида жойлашган Loosie’s Café қаҳвахонаси бутун ёз давомида эрталабки 7 дан 8 гача тонгги қаҳва ичимликларини бепул тарқатади. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
Ташриф буюрувчилар совуқ қаҳва, латте, макиато, кортадо, американо ёки капучинони танлаши мумкин.
Қаҳвани кафенинг ўзида ўтириб ичиш ёки ўзи билан олиб кетиш мумкин.
Изоҳ (0)