Аргентина президенти Маурисио Макри ўзини ёмон ҳис қилгани учун, 24 май, чоршанба куни Эквадор президенти Ленин Моренонинг лавозимига киришиш маросимини вақтинчалик тарк этишга мажбур бўлди, деб ёзади «ТАСС» давлат раҳбари вакилига таяниб.
Ўзини лоҳас ҳис қилган президент дим залдан чиққач, уни навбатчи шифокорлар текширган. Сўнг Макри коки япроқларидан дамланган чойни ичган (Жанубий Америка мамлакатларида уни баланд тоғ шароитларида саломатликни яхшилаш учун ичишади) ва ўзини яхши ҳис қила бошлагач, маросимга қайтиб кирган.
Инаугурация якунлангач, шифокорлар Макрини яна бир бор кўрикдан ўтказган ва унга тинч ҳолатда дам олишни тавсия қилган. Аммо давлат раҳбарининг аҳволи унинг иш графигига таъсир қилмаган.
Изоҳ (0)