АҚШ президенти Дональд Трамп телефон суҳбати чоғида Филиппин етакчиси Родриго Дутертега КХДР қирғоқлари яқинига жойлаштирилган Американинг иккита атом сувости кемалари ҳақида гапириб берди, деб ёзади «Газета.ru». Бу ҳақда USA Today суҳбат стенограммасига таяниб хабар берди.
«У ерда бизнинг жанговар кучларимиз кўп. Дунёдаги энг яхши иккита субмарина, аммо биз улардан фойдаланишни хоҳламасдик», — деди Америка етакчиси.
Трамп КХДР раҳбари Ким Чен Ин «телба» бўлиши мумкинлигини таъкидлади ва Пекин ҳам Пхеньянга босим ўтказиши кераклигини айтди.
Изоҳ (0)