ИШИД жангарилари 24 май, чоршанба куни Сомали ҳудудида биринчи терактни амалга оширди. Бу ҳақда AFP маълумотларига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳинд океани қирғоғидаги Босасо шаҳрида террорчи-худкуш ўзини полиция блокпости яқинида портлатиб юборди. Бунинг оқибатида 5 киши ҳалок бўлди, 10 киши яраланди.
«Хавфсизлик хизмати ходимлари шубҳали кўринган кишини тўхтатди, у ходимлар яқинлашганда ўзини портлатиб юборди. Бир нафар ҳарбий ва 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди», — дейди Сомали полицияси вакили Муҳаммад Адан.
Изоҳ (0)