Сурия армияси Алеппо шаҳридан шарқроқда ўтказилаётган операция чоғида ИШИД гуруҳининг «уруш вазири» Абу Мусоб ал-Масрийни йўқ қилди. Бу ҳақда, Сурия давлат телевидениесига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, ал-Масрийдан ташқари, ИШИДнинг яна 12 нуфузли аъзоси ўлдирилган.
2016 йили гуруҳнинг «уруш вазири» деб аталган яна бир етакчиси — Абу Умар аш-Шишоний ўлдирилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)