23 май куни КХДР Жанубий Корея томонга номаълум объектни учирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Тахминларга кўра, бу номаълум характердаги снаряд бўлиши мумкин. У иккита Кореяни ажратадиган чегарани кесиб ўтди. Воқеа Жанубий Корея шарқидаги Канвондо провинциясининг демаркацион чизиғидан ўтди.
Жанубий Корея ҳарбийлари номаълум объектга қарата огоҳлантирувчи ўқлар отди.
Ҳарбийлар ракетага қарши мудофаа тизимлари жанговар тайёргарлигини ошириб, айни пайтда топилган объектни ўрганмоқда.
Изоҳ (0)