Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг «2017—2018 йилларда минтақавий автомобиль йўлларини ривожлантириш тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2017—2019 йилларда Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори доирасида Авайхон ва ТТЗ-4 мавзеси кўчалари таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Бу ҳақда Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлигининг Facebook’даги саҳифаси хабар берди.
Ҳозирда Мусаввирлар кўчасини капитал таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Шунингдек, Турон ва Азамат маҳаллалари кўчаларини таъмирлаш ишлари якунланган.
Изоҳ (0)