Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Саудия Арабистонида АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашди, Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев билан самимий суҳбатлашди ҳамда Ар-Риёдга 21 май куни араб, ислом дунёси мамлакатлари ва АҚШ раҳбарларининг биринчи саммитида қатнашиш учун ташриф буюрган 50 та мамлакат етакчилари билан тушлик қилди, деб ёзади Тожикистоннинг Asia-Plus нашри.
Ўзининг саммитдаги нутқида Тожикистон президенти терроризм ва экстремизм бугунги кунда бутун инсониятнинг глобал муаммосига айланганини таъкидлади ва саммит иштирокчиларини ўз кучларини уларга қарши бирлаштиришга чақирди.
Саммитдаги иштироки доирасида Эмомали Раҳмон Саудия Арабистони қироли, АҚШ президенти, Покистон бош вазири, Афғонистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон президентлари, Кувайт амири ва Қатар амири билан икки томонлама учрашувлар ўтказиб, Тожикистоннинг ушбу давлатлар билан алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.
Изоҳ (0)