Ўзбекистонда «Сўнгги қўнғироқ» тадбирини хонадонлар, ресторан ва кафеларда ўтказиш қатъиян тақиқланди, деб ёзади «1news.uz».
«XXI аср»нашрининг ёзишича, Халқ таълими вазирининг 2017 йил 28 апрелдаги буйруғида ана шу талаб илгари сурилган. Миробод тумани прокуратураси вакили Зарифа Мавлоновага кўра, барча умумтаълим мактаблари раҳбарлари бу борада масъулиятсизликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантирилган. Ички ишлар бошқармаси профилактика нозирлари ўз ҳудудидаги кафе ва ресторанларни битирув кечаларини ўтказмаслик борасида огоҳлантириб чиққан.
«Ҳамкорликдаги фаолиятимиз самараси ўлароқ, ўтган 2015—2016 ўқув йилида ҳам ҳудудимизда ўқувчиларнинг дабдабали базмлар ўтказишига йўл қўйилмади», — дейди прокуратура вакили З.Мавлонова.
Бундан ташқари, таълим муассасалари раҳбарлари ва ўқитувчиларга қимматбаҳо совғалар тақдим этиш, ота-оналардан пул йиғиш, тамагирлик ва ортиқча ҳо-ю ҳаваслар ҳам ман этилган.
Изоҳ (0)