Россиянинг ҳукмрон партияси — «Единая Россия» праймериз иштирокчиси Марина Чаузова Барнаул шаҳри думаси сайлови арафасидаги ташаббус сифатида шаҳарни Путинберг ёки Путинград деб номлаш таклифини илгари сурди. Унинг чиқиши акс этган видеоролик сиёсий технолог Константин Малишев томонидан Facebook’ка жойлаштирилди, деб хабар беради «Afisha Daily».
«Бизда Россиянинг ўзгармас етакчиси бор. У нафақат Россия, балки бутун дунёнинг етакчисидир», — деди Чаузова ҳамда «таҳлил ўтказиб», Россия қандай қилиб «тиззаларидан кўтарилганини» кўришни таклиф қилди.
Бошловчи ушбу таклифнинг коммунал хўжаликка қандай алоқаси борлиги билан қизиқиб кўрганида Чаузова шаҳар қайта номланиши билан «барчаси дарров самарадор ишлай бошлаши»ни таъкидлади.
Марина Чаузова уч ҳафта муқаддам номзод сифатида рўйхатдан ўтган ва партия ташкилий қўмитасини «бу сафар барчаси жиддий бўлиши»га ишонтирган эди.
https://www.instagram.com/p/BTTl7VcFcC0/
Изоҳ (0)