Ҳиндистонлик Наман Гупта ва Вишала Канета CODE деб номланган компаниялари ёрдамида шаҳарлардаги сигарета қолдиқлари билан курашишни бошлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Компания чекиб бўлинган сигареталарни қисмларга (қоғоз, фильтр ва тамаки қолдиқлари) ажратади, сўнг ҳосил бўлган чиқиндилардан ўғит тайёрлайди.
Гупта ва Канета аҳолида сигарета қолдиқларини топшириш учун иқтисодий омил бор деб ҳисоблайди. Улар ҳар бир килограмм қолдиқ учун 700 рупий (10 доллар атрофида) таклиф этмоқда.
Қоғоз ва тамаки компостлаш йўли билан ажратилади, сўнг ҳосил бўлган ўғит маҳаллий фермерларга сотилади. Ҳиндистон стандартлар бюроси CODE ишлаб чиқараётган ўғит хавфсиз эканлигини билдирмоқда.
Сигарета фильтрлари қайта ишлангандан сўнг ўйинчоқлар, ёстиқлар ичини тўлдириш ва ўрама материаллар ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.
Маълумот учун, Ҳиндистонда ҳар йили 100 миллиард донадан ортиқ сигарета қолдиғи ташлаб юборилади.
Изоҳ (0)