Ҳиндистондаги кичик бир қишлоқда туғилган бир кўзли «циклоп» эчкини кўриш учун одамлар сувдай оқиб келмоқда. Бу ғайриоддий нуқсон камдан-кам ҳоллларда кузатилади, аммо эчки туғилганининг биринчи кунларидаёқ ҳалок бўлмагани чинакам мўъжизадир, деб ёзади «National Geographic Россия».
Эчки Ассам штатидаги қишлоқлардан бирида дунёга келди. Унинг эгаси буни барака белгиси сифатида қабул қилди ва кўпчилик қўни-қўшнилар унинг фикига қўшилди. Бир қулоқли, бир кўзли, бурни ривожланмай қолган ва оғзи деформацияга учраган митти жонивор қишлоққа юзлаб зиёратчиларни келтирган машҳурликка айланди.
Циклопия ёки циклоцефалия (Cyclopia) — умуртқалиларда учрайдиган ривожланиш нуқсони бўлиб, бунда кўз соққалари қисман ёки тўлиқ битишиб кетган ва юзнинг ўртасида жойлашган бўлади. Нуқсон эмбрион ривожининг биринчи босқичлариданоқ бошланади: мия икки ярим шарга бўлинмайди ва бу турдош нуқсонларни келтириб чиқаради.
Бундай нуқсон билан боғлиқ бошқа машҳур ҳодисалар қуйидагилардир: 2005 йили туғилган мушукча ва 2011 йили туғилган қора акула. Инсонларда бу нуқсон миллиондан бир ҳолатда кузатилиши мумкин.
Изоҳ (0)