Женевадаги савдолар давомида юрак шаклидаги 92 каратли оқ бриллиант шундай шаклдаги қимматбаҳо тошлар учун рекорд сумма — 14,99 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Christie’s аукцион уйи маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Энг юқори ранг тоифасидаги оқ шаффоф тош «Афсона» деб номланган.
У қачондир савдоларга қўйилган шундай турдаги бриллиантлар ичида энг йириги. «Афсона» ўрнатилган марварид шодаси Boehmer et Bassenge заргарлик уйи томонидан тайёрланди.
Савдолар олдидан экспертлар бриллиантни 14 миллиондан 20 миллион долларгача баҳолаганди.