Лондонлик Жамал МакМурран голландиялик меҳмони, фрилансер фотосуратчи билан Британия фуқароларини синаб кўрмоқчи бўлди: улар йўлга 15 мингта тилла тангани тўкиб қўйди. Пуллар, албатта сохта, аммо оғир эди: уларнинг вазни юз килограммга етарди, деб ёзади Afisha Daily.
Кузатув натижаларини Жамал ўз Twitter’ида эълон қилди.
Some people like to take photos and play #coinsbythecanal pic.twitter.com/ZfhpFi79v7
— Jamahl (@JHM_UK) May 17, 2017
«Баъзилар тангалар билан бирга суратга тушди, бошқалар улар билан ўйнай бошлади.»
Others need some change for their coffee #coinsbythecanal pic.twitter.com/BnNKsSKJDR
— Jamahl (@JHM_UK) May 17, 2017
«Яна баъзи одамлар эса улардан қаҳва сотиб олиш учун фойдаланди.»
This guy is awesome.... looking for some magic #coinsbythecanal pic.twitter.com/Dj4Dvojawn
— Jamahl (@JHM_UK) May 17, 2017
«Бу йигит ажойиб. У мўъжиза кутмоқда.»
These guys decide to spoil everyone's fun #coinsbythecanal pic.twitter.com/Syo0C9Ug2j
— Jamahl (@JHM_UK) May 17, 2017
«Бу йигитлар эса ўйин-кулгини бузишга қарор қилди.»
Тангалар ўз жойида ярим соат тургач, икки номаълум шахс уларни ўз сумкаларига солиб, олиб кетди.
Эксперимент, шунингдек, кузатув камераларига ҳам тушиб қолди. Бу видеоёзувни ITV телеканали намойиш қилди.
Изоҳ (0)