Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Дунёнинг энг обрўли мода журналларидан бири — Vogue’нинг Италиядаги таҳририяти ўзбекистонлик дизайнер Лали ҳақида мақола чоп этди, деб ёзади «Uznews.uz».

Фото: «Uznews.uz»

Фото: «Uznews.uz»

«Замонавий Шарқ аёли фаол ва мустақилдир, аммо шу билан бирга латофатли бўлиб қолишга интилади», — дейди Лали Vogue Italy журналига берган интервьюсида. «Биз шундай ажойиб даврда яшаяпмизки, Ўзбекистон модаси ва ўзига хос эстетикаси дунё мода ҳамжамияти учун кашфиётга айланиши мумкин», — дея таъкидлайди Лали.

Фото: «Uznews.uz»

Фото: «Uznews.uz»

Vogue муҳаррирлари эса ўз тилларидан шундай деб ёзади: «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган. Бир неча йиллар ичида Ўзбекистондаги кичик устахона Монте-Карлодаги Мода ҳафталигигача етиб кела олди. Бу замонавий ва анъанавий Осиё модасини бадиий уйғунлаштириб, мураккаб ва ноёб дизайн ярата олиш қобилияти билан ажралиб турувчи дизайнер — Лали Фозилованинг ҳикояси. Матолар — усталар жамоасининг эксклюзив иши, улар матоларни анъанавий ўзбекча услублар (масалан, «адрас» ва «аъло бахмал»)дан фойдаланиб яратади».

Изоҳ
Асосий янгиликлар