Пабло Пикассонинг энг машҳур портретларидан бири — «Ҳаворанг либосли ўтирган аёл» Нью-Йоркдаги Christie’s аукционида 45 миллион долларга сотилди. Харидорнинг номи ошкор этилмади, дея маълум қилади Meduza.
1939 йилда ишланган картинада мусаввирнинг маъшуқаси Дора Маар тасвирланган. Уларнинг муносабатлари 9 йил давом этганди.
2011 йилда мазкур сурат 26 миллион долларга харид қилинганди.
Маълумот учун, Пикассонинг бошқа бир асари — Жазоир аёллари аукционда сотилиш нархи бўйича рекорд ўрнатган. 2015 йилда унинг учун Чристиэʼс савдоларида салкам 180 миллион доллар тўланган.
Изоҳ (0)