Япони мудофаа кучлари қирувчилари баҳсли Шарқий Хитой денгизидаги Сэнкаку архипелаги ҳудудида Хитой дрони аниқланганидан туфайли осмонга кўтарилди. Бу ҳақда матбуот анжумани чоғида Япония мудофаа вазири Томоми Инада баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Бу воқеа вазиятнинг кескинлашишига олиб келади, — деди Инада хоним. — Биз буни Япония суверенитетининг жиддий тарзда бузилиши деб баҳолаймиз».
Токио версиясига кўра, дрон илгарироқ Сэнкаку акваториясига кирган тўртта Хитой патруль кемасидан бирини кузатиб борган. Шу боис у ерга иккита F-15 қирувчиси ва битта E-2C узоқдан радиолокацион аниқлаш ва авиацияни йўналтириш самолётини йўллади.
Сэнкаку архипелагини (хитойча номи — Дяоюйдао) Япония ўз ери деб ҳисоблайди.
Изоҳ (0)