«Ўзбекэнерго» компанияси ва Туркманистон энергетика вазирлиги 20 май куни электр энергияси транизити бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Икки мамлакат президентларининг Туркманбоши шаҳридаги «Аваза» конгресс марказида бўлиб ўтган музокаралари асносида ушбу ҳужжат Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Ғуломжон Иброҳимов ва Туркманистон энергетика вазири Чоримирот Пурчековлар томонидан имзоланди.
Айтилишича, меморандум икки электр энергиясининг Туркманистондан Ўзбекистон энергетика тизими орқали Қозоғистон ва Қирғизистонга етказилишини кўзда тутади.
Шунингдек, у «Туркманэнерго» давлат энергетика компаниясининг «Ўзбекэнерго» олдидаги қарздорлигини ёпиш ҳисобидан электр қувватининг етказиб берилишини назарда тутади.
Изоҳ (0)