Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 11-турида энг кўп мухлис «Бухоро» — «Навбаҳор» ўйинига ташриф буюрган, деб ёзди «Championat.asia» нашри.
11-тур давомида стадионларга жами 37.440 мухлис келган. Бу Англия Премьер-лигасининг 1 та ўйини учун ташриф буюрадиган мухлисларнинг ўртача кўрсаткичига тенг.
Водийда кечган «Қўқон—1912» — «Локомотив» ўйинига ҳам 10 мингдан зиёдроқ мухлис келди, бироқ қўқонликлар бу борада Бухородагидан бироз камроқ кўрсаткич қайд этган.
Сўнгги турнинг энг шов-шувли ўйини энг кўп мухлис ташриф буюрган учрашувда кузатилгани эътиборга молик. Андижонлик рефери Темур Тўхтасинов «Навбаҳор» дарвозасига 3 та пенальти тайин қилиб, ҳар икки клуб бош мураббийларини майдондан четлатганди.
Изоҳ (0)