Япониянинг бутун дунёга машҳур мультипликатори, «Оскар» мукофоти совриндори Хаяо Миядзаки янги тўла метражли фильм яратиш ишларига киришиб кетди. Бу ҳақда, GHIBLI студияси хабарига таяниб, «РИА Новости» ёзмоқда.
Тўрт йил муқаддам афсонавий аниматор ёши туфайли мультипликациядан кетишини билдирган эди. «Шамол кучаймоқда» фильмидан сўнг Миядзаки кексайгани туфайли битта картинага жуда кўп вақт кетаётганини ва шу боис катта лойиҳалар билан шуғуллана олмаслигини айтди. Бу янгилик унинг мухлислари учун чинакам шок бўлган эди.
«Шамол кучаймоқда» фильми 2013 йили Японияда прокат етакчиси бўлди ва 120 миллион доллар касса қилди. Фильм «Оскар» мукофотига кўрсатилди. Реал воқеаларга асосланган ушбу мультфильм Mitsubishi Zero қирувчисини яратган авиаконструктор Дзиро Хорикоси ҳақида ҳикоя қилади. Mitsubishi Zero — Иккинчи жаҳон урушининг иккинчи ярмига қадар жаҳонда тенги бўлмаган афсонавий самолёт ҳисобланади.
2002 йили Миядзакининг «Арвоҳлар олиб кетганлар» фильми «Энг яхши мультипликацион фильм» номинациясида «Оскар» мукофотини қозонди.
Изоҳ (0)