Бир гуруҳ астрономлар Чилининг Атакама чўлида жойлашган ALMA радиотелескоплар комплексидан фойдаланган ҳолда Фомальгаут юлдузи ва уни ўраб турган протосайёра гардишининг энг батафсил ва тиниқ суратини олишга муваффақ бўлди. «Хаббл» телескопининг маълумотларидан фойдаланиб тайёрланган композитли суратда Фомальгаут «Узуклар ҳукмдори»даги Саурон кўзига ўхшайди, деб маълум қилади Meduza.
Юлдуз ва протосайёравий гардиш нурланиши суратда тўқ сариқ билан белгиланган. Фондаги мовий ранг «Хаббл»дан олинган.
Марказий нуқта атрофидаги қоронғу майдон коронографик ниқоб бўлиб, у юлдуздан ўта ёруғ нурни ажратади. Фомальгаут суратда аслидагидай ёруғ тасвирланмаган.
Фомальгаут — тунги осмондаги энг ёруғ юлдузлардан бири. У Ердан 25 ёруғлик йили нарида жойлашган. Фомальгаутнинг ёши 200–300 миллион йил деб баҳоланади, бунда у Қуёшдан 2,3 баробар оғирроқдир.
Изоҳ (0)