Ливияда 18 май, пайшанба куни мамлакат жанубидаги авиабазага уюштирилган ҳужум оқибатида юз берган қуролли тўқнашув оқибатида 60 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Тиббий ва ҳарбий манбаларнинг маълум қилишича, Бирак шаҳри шифохонасига (Триполидан 500 километр масофада) ҳалок бўлганларнинг 60 нафар жасади етказилди. Ливия миллий армияси 12-бригадаси вакилининг сўзларига қараганда, ҳужум 86 кишининг ҳалокатига олиб келган бўлиши мумкин.
Аввалроқ авиабазага ҳужум оқибатида Ливия миллий армиясининг 50 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)