Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистон Давлат санъат музейида Маданият вазирлиги ва ЮНЕСКОнинг мамлакатдаги ваколатхонаси ташкиллаган «XXI асрда музей фондларини сақлаш: янги амалиёт ва технологиялар» мавзусидаги амалий тренинг бошланди. Бу ҳақда «Дарё»га тадбир мутасаддилари маълум қилди. 

Фото: Trend

Фото: Trend

Тренинг 1977 йилдан бери ҳар йили 18 май куни дунёнинг 150 дан ортиқ мамлакатида нишонланаб келинаётган халқаро Музейлар куни муносабати билан ташкил этилди. Маҳаллий мутахассислар салоҳиятини оширишга қаратилган тадбирда вазирлик ва маданият муассасалари, музей фондлари вакиллари иштирок этмоқда. 

Тадбир давомида музейларда илғор амалиёт ва стандартлардан фойдаланиш, экспонатларни электрон рўйхатдан ўтказиш ва манбаларни сақлаш, музей коллекциялари консервацияси ва реставрациясининг аҳамияти масалаларига алоҳида эътибор қаратилади. 

Тренинг музей ишлари ва маданий сиёсат бўйича ЮНЕСКО эксперти Стюарт Гибсон (АҚШ) томонидан ўтказилади. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар