Дэвид Бекхэм режиссёр Гай Ричининг «Қирол Артурнинг қиличи» фильмида эпизодик роль ўйнади, деб ёзади TJournal. Собиқ футболчи кадрда бир-икки дақиқа кўриниш берди, аммо бир-икки оғиз сўз айтишга улгурди.
Бекхэмнинг роли жуда кичик эканлигига қарамай, уни телебошловчи Пирс Морган мазах қилди. У бундай «яхши роли» учун ёш актёр «Оскар»га лойиқ эканлигини айтди.
Спортчини танқидчилар ҳам танқид остида қолдирди: уларнинг айтишича, грим туфайли унинг юзи «тош каби» бўлиб қолган, унинг фильмда пайдо бўлиши эса Британия афсоналарига кўра «ишончсиз».
Премьерадан сўнг фильм режиссёри Гай Ричи унинг ёнини олди ва уни «ажойиб актёр» деб атади. Спортчининг тасвирга олиш майдончасидаги ҳамкасби, бош рол ижрочиси Чарли Ханнэм у «ҳайратланарли тарзда роль бажаргани»ни айтди.
Бекхэмнинг ўзи эса эпизодик ролини изоҳлар экан, ҳозирча актёр бўлиш нияти йўқлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)