Истанбул хавфсизлик хизмати турк ОАВларининг ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Россия Ҳарбий-денгиз флотининг Босфор орқали ўтувчи кемаларига ҳужум тайёрлаётганлиги ҳақидаги хабарларини рад этди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«ИШИД жангарилари томонидан Россия ҳарбий кемаларига ҳужум эҳтимоли юзасидан разведка хизматларининг ҳеч қандай огоҳлантириш ёки ахбороти мавжуд эмас», — дейди хавфсизлик хизмати вакили.
У бўғоз орқали ҳарбий кемалар мудофааси штат режимида амалга оширилувчи эскирган жараён эканлигига аниқлик киритди. У кемаларга ҳамроҳлик қилиш ва ҳимоя қилишга қаратилган ва бу ҳамроҳлик айнан ИШИДдан ҳимоя қилиш мақсадини кўзда тутмайди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)