Интерполнинг Подгорицадаги миллий бюроси Сербия ва Черногория иттифоқдош давлатининг собиқ президенти Светозар Маровични ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» маълум қилди.
Олдинроқ суд 3 йил ва 9 ой қамоқ жазосига ҳукм қилинган Марович жазони ўташ учун келмаганидан сўнг шундай қарор қабул қилганди. Жазо Белградда даволанаётган собиқ президентнинг саломатлиги ҳолати боис кечиктирилганди.
Лавозимини суистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган собиқ сиёсатчи ҳукм юмшатилиши эвазига айбини тан олиш бўйича прокуратура билан келишув тузганди.
Суд қарорига кўра, Марович қамоқ жазосини ўташдан ташқари давлатга етказилган 1,1 миллион евро зарарни қоплаб бериши ва хайрия учун 100 минг евро ажратиши лозим.
Изоҳ (0)