Афғонистон шарқида жойлашган Жалолобод шаҳрида RTA давлат телерадиокомпанияси биносига қуролли ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Tolo News маълум қилди.
Номаълум шахслар Тошкент вақти билан 12:30 да ҳужум бошлаган. Ҳозирда улар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашувлар давом этмоқда. Гувоҳларга кўра, ўқ овозлари эшитилиб турибди.
Телерадиокомпания ёнида Нангархар вилояти губернатори уйи жойлашган.
Юз берган ҳодиса учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмади.
Изоҳ (0)