Ботсванага келган сайёҳлар тимсоҳнинг шерга ҳужумига гувоҳ бўлди. Уларнинг бири томонидан суратга олинган видео YouTube’да 40 минг мартадан ортиқ томоша қилинди.
Воқеа Ботсвана ва Намибияни ажратиб турувчи Линьянти дарёсида содир бўлган. Иккита шер бошқа қирғоққа сузиб ўтаётганида уларнинг кичикроғига тимсоҳ ҳужум қилиб қолган. Унинг шериги эса дўстига ёрдам бериш мақсадида олишувга киришган, бироқ у сув остига кириб кетиб кўздан йўқолган.
Ёш шер Ботсвана томонга қайтган, унинг халоскори эса узоқ вақт кўринмаган. Сайёҳлар тимсоҳ уни мағлуб этди дея ўйлашди, бироқ кейинроқ шер дарёнинг узоқроқ қирғоғидан чиқиб келди.
«Ҳайратланарли, иккиси ҳам омон қолди ва жароҳат олмади!», — дея ёзади видео муаллифи.
Изоҳ (0)