Япониянинг Сайтама шаҳрида истиқомат қилувчи эркак 30 сония ичида 10 метрли арғамчида 20 марта сакраб жаҳон рекордини янгилади. Видео Guinness World Records’нинг YouTube каналига жойлаштирилди.
Беш кун давомида ролик 750 минг мартадан ортиқ томоша қилинган.
Роликда таъкидланишича, рекордчи Сада арғамчида сакраш билан мактаб давридалигидаёқ шуғулланган. Университетда ўқиш давомида эркак доимий машқ қилишни бошлаган.
Изоҳ (0)