Дубай шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум амирликнинг турар-жой даҳаларида қаттиқ овоз чиқарадиган мотоцикллардан фойдаланишни ман этувчи резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда UAE Inside хабар бермоқда.
Резолюция нафақат турар-жой даҳаларида йўлтанламаслар ва круиз мотоларидан фойдаланишга тақиқ, балки транспортнинг мазкур туридан фойдаланишга лицензия олиш учун янги қоидаларни ҳам ўз ичига олади.
Энди ижара ва кўнгилочар марказлар рекреацияли мотоцикллардан (асосан байкерлар минадиган чопперлар, спорт кросс-байклари) фойдаланиш учун махсус лицензия ва рухсатномалар олишига тўғри келади.
Изоҳ (0)