Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний давлатлар ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутлади, деб хабар бермоқда ЎзА.
Ўзбекистон Президенти ўз қутловида жорий йилда икки давлат Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилгани, ишбилармон доиралар ўртасида алоқалар жадаллашаётганини мамнуният билан таъкидлаган.
«Ишончим комилки, сиёсий иродамиз ва умумий интилишларимиз билан кўп қиррали ва узоқ муддатли шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга ва давлатларимиз салоҳиятига мос даражага олиб чиқамиз», деб қайд қилинган Мирзиёевнинг қутловида.
Президент Ҳасан Руҳоний қутловида ўтган вақт давомида мамлакатлар ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлида салмоқли қадамлар ташланганини таъкидлади.
Эрон Президенти «ўзаро муносабатлар гуллаб-яшнаши, икки мамлакат учун муҳим устувор йўналишларда ўзаро алоқаларнинг ҳар томонлама ривожланаётгани самарали ва узоқ муддатли натижалар бериши, шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорлик янада мустаҳкамланиши»га ишонч билдирган.
Изоҳ (0)