Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан Ҳайдаров Аҳадбек Яҳёбекович Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аҳадбек Ҳайдаров ижтимоий соҳа, илм-фан, бошқарув органларини молиялаштириш масалаларини ва Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси фаолиятини назорат қилади.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Аҳадбек Ҳайдаров «Микрокредитбанк» АTБ Бошқарув раиси бўлиб ишлаган.
Изоҳ (0)