• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Ядровий портлашдан кейинги биринчи соатда қандай жон сақлаш керак?

    Олимлар ва экспертлар ядро хавфи юзага келган тақдирда қандай ҳаракат қилиш кераклигини дақиқама-дақиқа тушунтириб берди, деб ёзади Insider Pro. Ушбу ҳаракат режаси қачондир сизнинг ҳаётингизни сақлаб қолиши мумкин.

    Фото: «Esportnews.ru»

    Фото: «Esportnews.ru»

    Дунёнинг йирик шаҳарларидан бирида қуввати 10 килотонна бўлган ядро бомбаси портлади, дейлик, ундан кейин нима бўлади ва сизда омон қолиш имконияти борми?

    Илк 15 сония

    Агар сиз ҳамон тирик бўлсангиз, демак бомба сиздан камида бир ярим километр узоқликда портлаган — бундай бомба бутун шаҳарни ер юзидан йўқ қилиб юбора олмайди, фақат эпицентргина вайрон бўлади.

    Бу вақтгача портлаш жойи яқинида бўлган 75—100 минг киши аллақачон ҳалок бўлади. Ушбу радиусдаги биноларнинг кўпчилиги бузилади ва ҳатто бир-икки километр узоқликдан вайронгарчиликлар кўриниб туради. Бундан ташқари, оловли шар вайрон бўлган биноларнинг чанги билан бирга атмосферага 8 километргача баландликка кўтарилганида, 1,5 дан 5 километргача радиусда бўлган ҳудуд «енгил талафот» кўради.

    1—15 дақиқа

    Бекининг! Ўзингизга бошпана топишингиз учун сизда 10—15 дақиқа бор, чунки бу вақт ўтгач, сизни ҳавога кўтарилган чанг ва ахлатлар, шунингдек, қум зарраси катталигигача майдаланиб кетган радиоактив зарралар қоплаб олади.

    Радиациядан заҳарланиш — ҳазил эмас. Нурланиш дозаси катта бўлса, сиз шу заҳоти ҳалок бўласиз. Анча мўътадил радиация заҳарланиши терида пўрсилдоқлар пайдо бўлиши, илик, ўпка ва ошқозон-ичак йўлининг жиддий шикастланишига, шунингдек, лейкемия каби турли касалликларга олиб келиши мумкин.

    Олимлар машинага бекинмасликка чақиради: гамма-нурланиш шиша ёки юпқа материалдан осонлик билан ўтади. Ядро ёғинларидан қалин бетон ёки ғишт қатлам орқали ҳимояланиш керак. Улар томларда тўпланади, шу туфайли биноларнинг энг юқори қаватлари тўғри келмайди. Яна офис биноларининг марказий хоналари, бетон ер ости автомобиль тураргоҳлари ёки метрога бекиниш мумкин.

    15 дақиқа — 1 соат

    Сиз энг яқиндаги мувофиқ бинога қараб югуряпсиз, аммо қайт қилишни бошладингиз — бу ядровий заҳарланиш белгиси. Сизга тиббий ёрдам керак. Тезкор чора сифатида Берлин лазурини қабул қилиш керак — у радиоактив нуклидлар ошқозон-ичак йўлига сўрилишига тўсқинлик қилади. Аммо Берлин лазури шунчалик кам миқдорда етказиладики, у барибир ҳаммага етмайди. Шу тариқа, қилиш мумкин бўлган ягона нарса — бошпана топиш ва танага ўтириб қолган радиоактив зарраларни олиб ташлашга уриниш. Бунинг учун кийимларингизни ечиб ташланг, сочларингизни тозаланг. Сув топишга ҳаракат қилинг ва эҳтиёткорлик билан ювининг. Агар сиз баданингизни жуда қаттиқ ишқаласангиз, тери қатламига зарар етади ва заррачалар қонга тушади.

    Биринчи соатдан кейин

    Энди сиз бирорта уйга ёки бункерга бекиниб олдингиз, буёғига фақат кутиш керак. Хайрият, ядро бомбаси портлаган вақтда ҳар томонга сачраган радиоактив заррачалар  тез парчаланади. Биринчи соатда улар ўз энергиясининг деярли ярмини, 24 соат ичида эса 80 фоизга яқинини йўқотади.

    Айтайлик, омадингиз келди: сиз унчалик давомий бўлмаган вақт ичида радиоактив ёғинларга дуч келдингиз ва дарҳол бошпанага кирдингиз, демак ҳаётингиз хавф остида эмас. Қачондир уйингизга қайтиб, буюмларингизни олиб келишингиз ҳам мумкиндир, аммо бунга умид қилиш керак эмас. Қанчадир вақт давомида шаҳарда юқори радиация сақланиб туради, шундай экан хавф ўтиб кетгунига қадар кутишга тўғри келади. Аммо бир куни ҳаёт яна ўз оқимига тушади.

    16.05.2017, 11:28   Изоҳ (0)   66836
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Олимлар миллионлаб гектар «йўқолган» ўрмонларни топди

    16.05.2017, 10:54

    Тадқиқотчилар жигар сутка мобайнида 1,5 баробар катталашишини исботлади

    11.05.2017, 16:30

    Голландиялик олимлар ўз-ўзини тикловчи асфальтни ишлаб чиқди

    11.05.2017, 09:35

    Олимлар: Ердаги ҳаёт океанда эмас, қуруқликда пайдо бўлган

    10.05.2017, 08:53

    «Юлдузлар жанги» қаҳрамонига ўхшаш аввал номаълум бўлган ҳайвонлар аниқланди

    07.05.2017, 16:53

    Антарктидада янги улкан ёриқ аниқланди

    05.05.2017, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.