Қурғоқчил ерларнинг геодезия съёмкаси Ерда аввал ҳисобланганидан анча кўпроқ дарахтлар ўсишини кўрсатди, деб ёзади National Geographic. Аввалги рақамлар энди 9 фоизга ўзгартирилиши керак.
Аделаида университети биологлари қурғоқчил ҳудудлар тасвирларини таҳлил қилар экан, кутилмаган жойларда: Африкада Сахарадан жанубда, Ҳиндистоннинг марказий қисмида, Австралия қирғоқларида ва Ўртаер денгизининг иссиқ ҳудудларида ўрмон майдонлари борлигини пайқаб қолди.
«Янги» ўрмонлар узоқ вақтлар давомида номаълум бўлиб қолишига уларнинг зичлиги паст эканлиги сабабчидир: сув кам бўлган ерларда дарахтлар тарқоқ ҳолатда ўсади. Умумий ҳисобда қурғоқчил ҳудудлар олдинги маълумотлар кўрсатганидан 45 фоизга кўпроқ ўрмонлар билан қопланган.
Бутун сайёра кўламида эса бу унинг юзасида аввал ҳисобланганидан кўра 9 фоизга кўпроқ ўрмонлар борлигини билдиради. Кашфиёт муаллифлари таъкидлашича, қурғоқчил ерлар ҳиссасига қуруқлик юзасининг 40 фоизга яқини тўғри келади. Бу жойлар дарахтлар ўсиши учун мувофиқ бўлиб чиққан экан, инсониятда ушбу ўрмон майдонларини сақлаб қолиш йўли билан иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича янги имконият пайдо бўлди, дейилади мақолада.
Изоҳ (0)