Геологлар Антарктидадаги Ларсен шелф музлигида янги ёриқни аниқлади. У 2016 йил декабрида аниқланган бошқа бир ёриқдан 10 километр нарида жойлашган. Олимлар музлик охир оқибат улкан айсберг кўринишида океанга «сирпаниб» кетади дея ҳисобламоқда, деб хабар берди Gizmodo.
160 километрлик янги ёриқ асосий ўпирилишнинг бир шохи ҳисобланади. Олимлар ёриқнинг ўсишини ўтган йилнинг декабридан бери кузатиб келмоқда.
2017 йил февралидан бошлаб у энига катталашган бўлса ҳам, узунлиги ўзгармаган. Океан томонга йўналган янги шохнинг пайдо бўлиши келажакда 5 минг квадрат километр майдонли бўлак ажралиб чиқишидан далолат беради.
Улкан айсбергнинг пайдо бўлиши денгиз сатҳининг ортишига олиб келмайди, бироқ музликнинг парчаланиши тезлашади. Бунга асосий сабаб қилиб Ердаги иқлимнинг глобал ўзгариши кўрсатилмоқда.