Венесуэлада мухолифат ва ҳукумат кучларининг навбатдаги қарама-қаршилиги янги қурбонларга сабаб бўлди. Тачира штатидаги кўча намойишлари вақтида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Тарек Вильям Сааб Twitter’даги саҳифасида 17 ёшли ўсмирнинг ўлими туфайли ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказиш талаби юзасидан маҳаллий маъмурият вакиллари билан боғланганлигини маълум қилди.
Ҳудуднинг яна бир фуқароси ҳалок бўлганлиги ҳақида Миллий ассамблеянинг мухолифатчи депутати Хуан Рекесенс ижтимоий тармоқда маълум қилди. «Тачирадаги яна бир қотиллик тасдиқланди. 33 ёшли Диего Эрнандес полициячининг ўқ узиши оқибатида ҳалок бўлди», — дея таъкидлади у.
Мухолифат тарафдорлари 15 май, душанба куни асосий автомагистраллар ҳаракатини тўсиб қўйди.
Изоҳ (0)