Франция янги президенти Эммануэль Макроннинг инаугурация маросимида DS маркасидаги янги кроссовер — DS 7 Crossback қатнашди, деб ёзади «Мотор». Айнан шу автомобилда у Елисей майдонидан ўтди.
DS 7 Crossback Европада расман бир неча ойлардан сўнггина сотувга чиқади. Инаугурация маросими учун автомобилнинг ташқи кўринишини бироз ўзгартиришди — унга сурилиб очиладиган том ва давлат байроқларини маҳкамлаш учун махсус мосламалар ўрнатилди. 2012 йилда DS маркасидаги бошқа бир автомобиль — DS 5 Франсуа Олланднинг инаугурациясида қатнашган эди.
DS 7 Crossback кроссовери марканинг технологик жиҳатдан энг илғор моделига айланди. У модулли платформага қурилган, 180 градусга айланадиган ёруғлик диодли чироқлар, тунги кўриш тизими билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)