Сурия ҳукумати мамлакат ҳудудидаги қамоқхоналардан бирида крематорий яратган бўлиб, у ерда маҳбусларнинг таналари ёқиб юборилади. Ушбу маълумотни махсус брифинг чоғида АҚШ давлат котибининг Яқин Шарқ ишлари бўйича ёрдамчиси Стюарт Жонс берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Дипломат ноҳукумат ташкилотларнинг маълумотларига асосланган ҳолда 2011–2015 йиллар орасида 65–117 минг киши ноҳақ қамоқда сақланаётганини эътироф этди.
«‘Сайдная’ маҳбуслар сақланадиган кўплаб муассасалардан биридир», — маълум қилди Жонс.
«‘Сайдная’да кунига 50 нафардан маҳбус ўлдирилаётгани учун режим жавобгардир. Ишончли манбаларга кўра, кўпларнинг таналари биродарлик қабрларида дафн этилган. Биздаги маълумотга қараганда, Сурия режими ‘Сайдная’ қамоқхона комплексида крематорий яратган», — қўшимча қилди у.
Жонснинг таъкидлашича, шу йўл билан Сурия ҳукумати қамоқхоналарда амалга оширилаётган қийноқлар ва қатлларнинг изларини йўқ қилишга уринмоқда.
Изоҳ (0)