Россия президенти Владимир Путин Москва «Бир камар — бир йўл» лойиҳасини қўллаб-қувватлаши ва унда фаол иштирок этишини маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Давлат раҳбари ХХР раиси Си Цзиньпин томонидан лойиҳа доирасида шакллантирилган вазифалар кенг кўламли, бироқ амалга ошириш осон бўлмаган вазифалар эканлигини таъкидлади.
«Барча таклифлар замонавий тараққиёт билан ҳамнафас, фавқулодда зарур ва юқори даражада талабгирдир. Айнан шунинг учун Россия ‘Бир камар — бир йўл’ лойиҳасини нафақат қўллаб-қувватлайди, балки хитойлик ҳамкорлар ва албатта бошқа манфаатдор мамлакатлар билан уни амалга оширишда фаол иштирок этади», — дея таъкидлади Путин.
Бундан ташқари, Россия раҳбари Осиё ва Европа ўртасида иқтисодий тараққиёт ва ўзаро манфаатли савдо камарини яратиш муҳим ташаббус эканлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)