Футбол бўйича Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари 6 июнь куни Тошкентдаги ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувнинг қайси стадионда ўтишига ойдинлик киритилмаган. Аввалроқ Таиланд ўзбекистонликларни Бангкокда кўришни истагани учун томонлар ўзаро келиша олмаганди.
Маълумот учун, ЖЧ—2018 саралаш босқичида Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. «B» гуруҳидаги Таиланд эса 7 ўйиндан кейин 1 очко билан сўнгги — 6-поғонани банд қилиб турибди.
Таиландга қарши беллашув 12 июнь куни Теҳронда бўлиб ўтадиган Эрон миллий терма жамоасига қарши ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Таиланд эса 13 июнь куни ўз майдонида БААни қабул қилади.
Аввалроқ Ўзбекистон термасининг бўлажак рақиби Эрон 4 июнь куни Черногорияга қарши баҳс олиб бориши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)