Шри-Ланкадан ва Филиппиндан келган бир гуруҳ қочқинларга Гонконг ҳудудида сиёсий бошпана тақдим этилмади. Эндиликда улар депортация қилиниши мумкин, деб хабар беради «ТАСС».
South China Morning Post газетасининг эслатишича, 2013 йилда айнан шу қочқинлар АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуденга бошпана берган эди.
«Иммиграцион ҳокимият вакилларининг қарори мутлақо ақлдан эмас», — деди уларнинг адвокати, канадалик ҳуқуқ ҳимоячиси Роберт Тиббо. У ўз вақтида Сноуденга ҳуқуқий ёрдам кўрсатгани билан машҳур.
Юрист 14 кун ичида ҳукумат қарори устидан апелляция топширилишини билдирди.
Изоҳ (0)