Футбол бўйича Ўзбекистон Олий лигасининг 10-тур беллашувлари ўз якунига етди.
Турнир жадвалида пешқадам бўлиб турган Тошкентнинг «Локомотив» клуби «Қизилқум» устидан зафар қучди — 2:0. Беллашувда Игнатий Нестеров пенальтидан берилган зарбани бартараф қилиб, «темирйўлчилар» ғалабасига муносиб ҳисса қўшди.
«Насаф» эса Самарқанд шаҳрида очко йўқотди. «Динамо»га қарши беллашувда «аждарлар»ни «Динамо Киев» ва «Зенит» қизиқаётгани айтилган Азиз Ғаниев қутқариб қолди.
«Олмалиқ» Муборакдан 1 очко олиб қайтди. Мазкур ўйинда «Машъал» футболчилари пенальтидан аниқ фойдалана олмади.
10-турнинг «Бунёдкор» мағлуб бўлган кунги ўйинлари натижаси билан шу ҳаволада танишиш мумкин.
Ўзбекистон Олий лигаси 10-тур беллашувлари 13 май, шанба
Изоҳ (0)