Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитой раҳбари Си Цзиньпин Жанубий Кореянинг янги сайланган президенти Мун Чжэ Инни сайловларда қозонган ғалабаси билан телефон орқали табриклади ва минтақа муаммоларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Хитой ва Жанубий Корея қўшни ҳамда минтақадаги етакчи давлатлар ҳисобланади. Икки томонлама муносабатлар ўрнатилгандан бери ўтган 25 йил мобайнида ўзаро алоқалар доирасида сезиларли натижаларга эришилди. Биз мазкур анъаналарни ривожлантиришда давом этишимиз лозим. 

Хитой Корея ярим ороли ядро қуролидан холи бўлиши, тинчлик ва барқарорлик таъминланишига интилади. Шу билан бирга, сиёсий мулоқотни мазкур муаммо ҳал этилишининг ягона тўғри йўли деб ҳисоблаймиз», — дея таъкидлади Си Цзиньпин.

Ўз навбатида, Мун Чжэ Ин Хитой билан фаол ҳамкорлик қилиш, икки томонлама шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга тайёр эканлигини билдирди. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар