Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясида Зика вирусига чалиниш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Эквадордан қайтган 28 ёшли қиз касалликни юқтириб олгани маълум бўлди.
Унинг айтишича, мазкур мамлакатда уни чивинлар чаққан. Йўлда қизнинг ҳарорати кўтарилиб, тошмалар тошган, бўғимлари оғриган.
Ҳозирда беморнинг ҳолати меъёрда эканлиги билдирилмоқда.
Изоҳ (0)